Technoplastic бош директори Гулрух Ильясбековна Хасанова пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига қўшган салмоқли ҳиссаси ва кўп йиллик виждонли меҳнати учун Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
Шунингдек, унга Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан таъсис этилган “O‘zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 35 yilligi” эсдалик нишони топширилди.
Ушбу мукофотлар кўп йиллик меҳнат, касбий масъулият ҳамда миллий тадбиркорлик ва саноат ривожига қўшилган ҳиссанинг юксак эътирофидир.
Technoplastic жамоаси учун бу — доимий ривожланиш, замонавий технологияларни жорий этиш ва Ўзбекистон саноат салоҳиятини юксалтиришга ҳисса қўшишга интилиш асосидаги меҳнат натижаларининг муҳим эътирофидир.







